Таълим тизимида коррупция хавфини ўрганишда Ўзбекистондаги 112 та мактаб қамраб олинади

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати “Ўзбекистонда биринчи антикоррупция лабораторияларини яратиш” лойиҳаси доирасида республикадаги мактабларда болани 1-синфга қабул қилиш жараёнининг шаффофлигини ўрганиш ташаббусини илгари сурган эди.

Айни пайтда тадқиқот методологияси ишлаб чиқилган, тажриба тариқасида сўровномалар ва тегишли тоифадаги шахслар билан суҳбатлар ўтказилган. Жорий йилнинг апрель ойи ҳолатига Тошкент шаҳридаги иккита мактабда учта гуруҳ респондентлар: мактаб директорлари, бошланғич синф ўқитувчилари ва 1-синф ўқувчиларининг ота-оналари ўртасида маҳфийлик шартларига амал қилган ҳолда тажриба-сўровномалар ва суҳбатлар ўтказилди. Уларда жами 81 нафар респондент қамраб олинди.

Ҳозирда Антикоррупция лабораториялари лойиҳаси ҳал қилувчи босқичга кирмоқда. Дастлабки сўров натижалари кенг миқёсли тадқиқотлар учун асос бўлиб хизмат қилади, унинг давомида республикадаги 112 та умумтаълим мактабини қамраб олиш режалаштирилган.

Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/327


Featured Posts
Recent Posts